• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон Миллий Матбуот Марказида "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

    2019 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан Ўзбекистон Миллий Матбуот Маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3991-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 960-сон қарорида фестивалга тайёргарлик кўриш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижросига қаратилган матбуот анжумани ташкил этилди.

    Матбуот анжумани Давлатимиз раҳбарининг Ҳунармандчилик – ҳалол касб. Бугунги кунда энг катта вазифамиз – иш жойлари яратиш. Ҳунармандларга шароит яратсак, ҳам ўзини боқади, ҳам бошқаларни иш билан таъминлайди. Шогирдлар тарбияласа, қанча ёшлар ҳунарли бўлади, ўз тадбиркорлигини очиб, даромад топади, - деган сўзлари билан бошланди.

    Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик би­лан шуғулланаётган инсонларга шарт-ша­роит­лар яратишга янада кенг имкониятлар эшигини очди. Бу тарихий ҳужжат халқ амалий санъатини янги босқичга олиб чиқиш билан бирга аҳоли
    да­­­­­­ромадларининг ошишига туртки бўлди.

    Ушбу фармонда "Ҳунарманд" уюшмаси аъзо­­­­­­­­ларига 42 та имтиёзлар берилганлиги эса соҳа ривожига хизмат қилиш би­лан бир­га “Ҳунарманд” уюшмасининг ўрни ва нуфузини ҳам оширди.

    Шу ўринда таъкидлаш керакки, олиб борилган кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида “Ҳунарманд” уюшмасидан рўйхатдан ўтган ҳунармандлар сони 2,5 баробарга ошди  ва бугунги кунга келиб уларнинг сони 27 274 нафарни ташкил этди.

    Фармонга асосан тасдиқланган дастурда 2018 йил давомида республика бўйича 105 449 млн сўмлик жами 3 015 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлса, ҳақиқатда 222,5 млрд сўмлик 7482 та лойиҳалар банклар томонидан молиялаштирилди. Бу рақамлар имтиёзли кредитларга бўлган эҳтиёжнинг нақадар юқорилигини кўрсатди. Жорий йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида қўшимча 86,8 млрд. сўмлик 2803 та лойиҳаларнинг йиғма дастури шакллантирилди. 2019 йилнинг 1июнь ҳолатига кўра ҳақиқатда 77,45 млрд сўмлик жами 2135 та лойиҳаларга банклар томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

    Ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2018 йилда мамлакатимизда 26 минг 883 та иш ўрни яратиш белгиланган бўлиб, 40 минг 338 та иш ўрни ташкил этилди. 2019 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига ҳамда ҳудудларга ташриф юзасидан берилган топшириқларга кўра Республика бўйича жами 44 700 та янги иш ўринлари яратиш режаси белгилаб берилган. 2019 йилнинг 20 июнь ҳолатига кўра жами 26 259 нафар янги иш ўринлари яратилди.                 Банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ёшларга уста-шогирд анъаналари асосида ҳунармандчилик сирларини ўргатиш мақсадида ҳунармандларга ёшлар шогирд қилиб берилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз бўйича 5 мингдан зиёд “Уста-шогирд” мактабида 23 мингдан ортиқ ёшнинг бандлиги таъминланди.

    Уюшма томонидан республика ҳудудларида жами 102 та турли даражадаги тадбирлар, хусусан 11 та фестиваллар, 48 та кўргазмалар, 15 та савдо-кўргазмалари ва 12 та бошқа турдаги оммавий тадбирлар ўтказиш орқали аҳоли ўртасида халқимизнинг анъанавий ҳунармандчилиги кенг тарғиб қилинди. Шу билан бир қаторда  анъанавий тус олган республика ва халқаро миқёсда ўтказиладиган кўргазма ва фестивалларимиз ҳам борки, уларни ҳунармандларимиз орзиқиб кутадилар. Сабаби, бундай тадбирларда ҳунармандларимиз ўз маҳсулотларини сотибгина қолмай, маънавий озуқа олиб, маданий ҳордиқ чиқарадилар, ўзаро тажриба алмашадилар, чет давлатдан келган ҳунармандлар билан танишадилар, дўстлар орттирадилар. Бухоро шаҳридаги “Ипак ва зираворлар”, Марғилондаги “Атлас байрами” халқаро фестиваллари, уюшма ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинаётган “Мустақил юрт ҳунармандлари” “Ҳикматлар олами” деб номланган Республика Хаттотлик  фестивали, "Олтин қўл ҳунарманд" сингари фестивалларда республикамиздаги ҳунармандлардан ташқари хорижий давлатлардан ҳам ҳунармандлар иштирок этадилар. 2018 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида биринчи марта ташкил этилган “Ўзбекистон совғалари” номли савдо кўргазмада 200 га яқин ҳунармандлар иштирок этди.

    Муҳтарам Президентимизнинг яна бир тарихий 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3991-сон қарорларининг қабул қилиниши ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашга қаратилган яна бир эътибор намунасидир.

    Биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалини юқори савияда ташкил этиш мақсадида уюшма ҳамда тегишли вазирлик идоралар билан ҳамкорликда тайёргарлик жараёнлари амалга оширилмоқда.    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фестивалнинг рамзи (логотипи)ни тайёрлаш бўйича танлов ўтказилди. Танловда профессионал ижодкорлар билан биргаликда ёшлар айниқса, коллеж ҳамда мактаб ўқувчилари ҳам фаол иштирок этди.

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда фестиваль веб-сайтини уч (ўзбек, рус, инглиз) тилларида http://handicrafters.uz яратди. Веб-сайтда фестиваль, миллий ҳунармандчилик, ҳунармандлар, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди. Веб-сайт яратилганлиги ҳақида Ташқи ишлар вазирлигига хат қилинди, улар орқали Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихона ва ваколахоналарига маълумот берилди. Фестивалда иштирок этишни истаган хорижлик ҳунармандлар ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза беришлари ва рўйхатдан ўтиш имкониятлари яратилди. Бугунги кунда веб-сайт орқали рўйхатдан ўтиш жараёнлари якунланиш арафасида.

    Фестивалда 75 дан ортиқ хорижий давлатлардан 200 дан ортиқ соҳа мутахассислари, санъатшунос - олимлар ва ҳунармандларнинг иштирок этиши режалаштирилган. Жумладан, Африка минтақасидан 10 нафар, Европа минтақасидан 35 нафар, Осиё ва Тинч Океани минтақасидан 95 нафар, Шимолий Америка ва Жанубий Америка минтақаларидан 10 нафардан ҳунармандлар иштироки кўзда тутилган. Бундан ташқари, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан 20 нафар ҳунарманд иштирок этиши мўлжалланган. Фестивалда ҳунармандчилик ва маданий-гуманитар соҳаларда фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари ва давлат арбобларидан иборат фаҳрий меҳмонларнинг таклиф этилиши ҳам назарда тутилган. Бу борада Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимизнинг чет давлатдаги элчихоналари ҳамда бевосита ҳамкор ҳунармандчилик ташкилотлари билан тизимли фаолият олиб борилди.

    Ҳозирги кунда фестивалга қатнашишга қизиқиш билдириб фестивалнинг расмий веб-сайти(handicrafters.uz) ва Уюшманинг электрон почта манзили (hunarmand-1997@mail.ru) орқали рўйхатдан ўтган ҳамда Ташқи Ишлар Вазирлиги томонидан юборилган қатнашувчилар сони 55 та давлатдан 380 нафардан ошди. Рўйхатдан ўтиш 30 июнгача давом этади.

    Биринчи Халқаро Ҳунармандчилик фестивалда юртимиздан 1000 дан ортиқ маҳаллий ҳунармандлар ўз шогирдлари билан иштирок этади.“Ҳунарманд” уюшмаси томонидан бу борада уюшманинг худуддий бошқармалари билан биргаликда 840 нафар ҳунармандлар ҳақида маълумотлар шакллантирилди.

    Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Миллий телерадиокомпания билан биргаликда фестиваль ҳақида уч тилда реклама ролиги яратилди. Бугунги кунда ушбу реклама ролиги Миллий телерадиокомпания тасарруфидаги телеканаллар орқали намойиш этилмоқда.

    Ҳозирги кунда хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун янги реклама ролиги устида Қўқон шаҳар ҳокимлиги билан иш олиб борилмоқда. Янги реклама ролиги тайёр бўлиш арафасида.

    Фестивалда "Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари" мавзусида илмий - амалий конференцияси ўтказилади. Конференцияни ташкил этиш бўйича Академик Акбар Ҳакимов бошчилигида ижодий гуруҳ иш олиб бормоқда. Конференцияда  соҳага оид 25 та давлатдан 40 нафарга яқин хорижий ва маҳаллий олимлар иштироки режалаштирилган. Бугунги кунда фестиваль  веб - сайти орқали 40 нафарга яқин хорижлик олимлар конференцияда иштирок этиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтиб тезислар тақдим этди. Уларнинг ҳар бири ҳақидаги алоҳида маълумотлар шакллантирилди. Рўйхатдан ўтиш 30 июнгача давом этади.

    Шунингдек, конференцияда 200 нафардан ортиқ маҳаллий соҳага оида илмий татқиқотлар олиб бораётган олимлар ҳамда илмий изланувчилар, санъатшунослар талабалар иштирок этиши ҳам назарда тутилган.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан уч тилда "Ўзбекистон ҳунармандчилиги дурдоналари" номли альбом каталог тайёрланмоқда. Ушбу альбом каталогни тайёрлашда соҳага оид академик ва профессор олимлар жалб этилган. Альбом каталогни "Ўзбекистон" нашрётида чоп этилиши борасида   иш олиб борилмоқда.

    Фестиваль дастури 6 кунга мўлжалланган бўлиб, унда хорижий ва маҳаллий ҳунармандларнинг кўргазма-савдоси, кўрик-танлови, маҳорат дарслари, илмий-амалий конференция ҳамда фольклор-этнографик гуруҳларининг чиқишлари, турли халқ ўйинлари, театр томошалари, анъанавий кураш, чавандозлик, қўғирчоқбозлар ҳамда маҳаллий дизайнерларнинг мода намойишлари, палов тайёрлаш, ўзбек анъанавий мусиқа ва рақс концерт дастурлари ўтказилиши кўзда тутилган.

    Асосий тадбирлар Худоёрхон ўрдаси ва унга туташган Қўқон шаҳридаги марказий  истироҳат боғи ҳудудида бўлиб ўтади, унда ҳунармандлар шаҳарчалари, тарихий ўтмишни ифодалаган зарур безаклар билан тайёрланади.

    Фармон ва Қарор ўз навбатида,  “Ҳунарманд” уюшмаси зиммасига бир қатор муҳим вазифалар ва улкан масъулиятни юклайди.Унинг ижросини ўз вақтида таъминлаш, белгиланган топшириқларни амалга ошириш юзасидан Давлатимиз томонидан билдирилган ишончни оқлаш ва кўрсатилган юксак эътиборнинг қадрига етиш, халқимиз олдидаги бурчимизни астойдил адо этиш бизнинг бош мақсадимиздир.Халқимизнинг асрлар бўйи қилган ижодий меҳнати натижасида яратилган ва яратилаётган ўзбек халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатини кўз қорачиғидек асраш, уларни келгуси авлодларга етказиш, ёшларга ўргатиш орқали уларнинг эстетик дидини ўстириш ҳамда юксак маданиятли кишилар қилиб тарбиялаш хам асосий вазифаларимиздан хисобланади.

    “Ҳунарманд” уюшмаси Уставидаги устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ қилиш, ҳунармандчиликни аҳоли ўртасида оммалаштириш ҳамда Уюшманинг барча ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилаётган  тадбир, лойиҳа ва кўргазмаларни кенг жамоатчиликка таништиришда оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Уюшма Ахборот хизмати республика телеканаллари, газета ва журналлар, маҳаллий веб-сайтларида амалга оширилаётган ишлар, келгуси режалар ва фаолиятдаги долзарб масалаларнинг ёритилишида ОАВ билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган ва улар  мунтазам ёритиб борилмоқда.

    Шу муносабат билан матбуот анжумани якунида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Уюшма фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилишида фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ журналистлар "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

     

    28.06.2019

    10:04

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06