Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2019 йил I ярим йиллик фаолияти юзасидан хисоботи
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Ўзбекистон Республикасининг “Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳуқуқий-норматив актларда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини янада ошириш, тадбиркорлик фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни ортиқча тўсиқларсиз ҳал этиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятларига кўмаклашиш, уларни бизнес асосларига ўқитиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий онгини ошириш, бизнес соҳасида коррупцияга қарши курашиш ва бошқа йўналишлар бўйича бир қатор тизимли ишлар амалга оширилган.
Юқоридагилар ҳақида бизнес ҳамжамият эътиборига ҳисоботни тақдим этишни лозим деб топдик.
ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА
Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда бизнес соҳасида қонунбузарликларни олдини олиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- қабул қилиниши кўзда тутилаётган норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан жами 453 та ҳужжатлар (қонун, Президент фармони ва қарорлари, Ҳуқумат қарорлари ва б.) лойиҳалари кўриб чиқилди ва 227 та лойиҳалар бўйича тадбиркорлик фаолияти ривожига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи меъёрий-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни бекор қилиш зарурияти тўғрисида тавсиялар баён этилган ҳулосалар тайёрланди ҳамда қонунчилик ва ижро этиш ҳокимияти органларига тақдим этилди.
- тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида Палата томонидан Палата аъзолари манфаатида судларга жами 33 436 та даъво аризалари киритилди. Шундан, қарийб 78% тўлиқ қаноатлантирилган.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонига асосан қабул қилинган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурига киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Бош прокуратурага тақдим этилди;
- 2019 йилда Республика ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари учун улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича Бош прокуратура, ДСҚ, ДБҚ, Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда очик семинарлар Режа-жадвали ишлаб чиқилиб тасдиқланди ва ҳозирги кунда ижроси таъминланмоқда;
Шу билан бирга, 793 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келган низолар судгача низони ҳал этиш (медиация) жараёнида ҳал этилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг тегишли қарор ва ҳукмлари юзасидан келиб чиққан норозиликлар бўйича 24 та ҳолатда муаммоли масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Олий судига назорат тартибида протест киритилиши тўғрисида илтимосномалар юборилган.
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА КЎМАКЛАШИШ СОҲАСИДА
Палата тизимида тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва ривожлантиришда амалий ёрдам бериш, Банк-молия ташкилотлари билан ҳамкорлиги, бозор инфратузилмаси субъектлари хизматларидан фойдаланиш, бизнес-режа ишлаб чиқиш ва маркетинг тадқиқотлари ва ёшлар тадбиркорлиги бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 95 964 та хизматлар кўрсатилган.
Энг кўп хизматлар бизнес асослари ва фаолият юритиш бўйича маслаҳат бериш, рўйхатдан ўтиш, давлат хизматлари ва бозор инфратузилмаси субъектлари хизматларини олишда кўмаклашишга доир хизматларни ташкил этган.
Ушбу хизматлар сонининг ўсиш суръати:
Кўрсатилган хизматларнинг 4 309 таси пуллик хизматлардир.
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ЎҚИТИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДА
Савдо-саноат палатаси (Палата) қошида 1 та унитар корхона, 5 та ўқув марказлари ва 1 та ўқув марказ филиали фаолият қўрсатмоқда. Мазкур ўқув марказлари қошида ҳисобот даврида умумий ташкил этилган ўқув курсларида жами 531 та фаолият юритаётган тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқаролар ўқитилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган жами 4414 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари учун касб-ҳунар коллежлари негизида ўқув курслари ўтказилди.
Шунингдек, тадбиркорлик соҳасига тегишли турли мавзуларда жами 542 та семинар, конференция ва давра суҳбатлари ташкил этилди.
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ СОҲАСИДА
Савдо-саноат палатаси томонидан 2019 йилнинг I ярим йиллигида 270 та маҳаллий тадбиркорлик субъектларига жами 55,7 млн.доллар миқдорида ўз маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилишга кўмаклашилди.
Ушбу сумманинг ҳудудлар кесимида тақсимланиши (минг АҚШ доллари):
Палата томонидан кўрсатилган амалий кўмак экспорт шартномасини тузиш, хорижий ҳамкорларни излаш, тижорат таклифини тайёрлаш ва уни хорижий харидорлар эътиборига етказиш, кўргазма ва ярмаркаларда иштирокини таъминлаш, экспорт қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришлардан иборат бўлиб, экспорт бозорлари аввало, РФ, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон, Белорусь, Корея, Эрон, Эстония, Украина, Молдавия, Руминия, Словения, Грузия, Ҳиндистон, Покистон, Озарбайжон, Болгария, Туркия, БАА, Буюк Британияга тўғри келади.
Маҳаллий ва хорижий инвестицияларни, шунингдек замонавий технологияларни жалб этиш йўналишида 96 та қўшма ва хусусий ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этишда ёрдам кўрсатилди.
Тадбиркорлик субъектларига замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни олиб киришда фаол иш олиб борилди.
Хусусан, 340 та корхонага умумий қиймати 18,1 млн. АҚШ долларига тенг мини-технологиялар ва ускуналарни топиш ва харид қилишда бевосита ёрдам кўрсатилган.
Ушбу сумманинг ҳудудлар кесимида тақсимланиши (минг АҚШ доллари):
Савдо-саноат палатасининг асосий вазифаларидан яна бири шундан иборатки, маҳаллий тадбиркорларимиз ва хорижий тадбиркорлар ҳамда хорижий мамлакат бозорлари ўртасидаги алоқани таъминлашдир. Ушбу йўналишда Хорижий мамлакатлар вазирлик ва идоралари, дипломатик корпуси, ҳамкор ташкилотлар ва корхоналар вакиллари билан 94 та учрашувлар ташкил этилди, 42 та халқаро даражадаги тадбирлар ташкил этилди, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қирғизстон Савдо-саноат палатаси ўртасида Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди ҳамда палата ва унинг худудий бошқармалари томонидан Германия, Миссиссипи тараққиёт ташкилоти, Ўзбек-Хитой савдо уюшмаси, Афғонистон Ҳалқаро савдо палатаси билан ўзаро 8 та хамкорлик битимлари имзоланди ва Ўзбекистон миллий товар ва ҳизматларининг чет элга экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан 186 нафар тадбиркорларнинг хорижий давлатларда ташкил этилган 28 та Халқаро кўргазма ва ярмаркалардаги иштироклари таъминланди.
БОШҚА СОҲАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР
а) Кичик бизнес субъектлари сонини ўтган йилга нисбатан икки баробар ошириш.
2019 йилда жами 106 750 та кичик бизнес субъектларини янгидан ташкил этиш режа қилинган бўлиб, 1-ярим йиллик учун режа 51 054 тага тўғри келади.
1 июль ҳолатига 54 259 та кичик бизнес субъекти давлат рўйхатига олинди ва режа ижроси 106%га бажарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда 28 628 тага ёки 2.1 баробарга кўп (2018 йил олти ойда жами 25 631 та кичик бизнес субъекти ташкил этилган).
Шунингдек, 1 июль ҳолатига ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 2018 йиллик кўрсаткичдан 5 337 тага ёки 111%га кўпдир.
Янгидан ташкил этилган 54 259 та кичик бизнес субъектидан 35 166 таси (64.8%) МЧЖ, 12 281 таси (22.6%) хусусий корхона, 6 654 таси (12.3%) оилавий корхона, 158 таси (0.3%) унитар корхоналар ҳисобланади.
2019 йил 1 июнь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сони 304.2 мингтани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 24.1%га ошган.
Фаолият кўрсатаётган жами 304.2 мингта кичик бизнес субъектларидан:
б) Ҳунармандчиликни ривожлантириш, шу орқали аҳолини касбга ўргатиш, биндлигини таъминлаш.
Фармонга қадар Уюшма аъзолари сони 9 823 тани ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб уларнинг сони 2.9 баробарга ошиб, 28 395 тага етди (шундан 11 140 нафари хотин-қизлар).
1-ярим йилликда 19 516 нафар шогирд ҳунармандчиликка жалб этилди ва жами тайёрланган шогирдлар сони 42 737 нафарга етди.
Президентимизнинг 05.03.2019 йилдаги ПҚ-4227-сонли Қарорида ҳамда ҳудудларга ташриф доирасида 2019 йилда ҳунармандчилик ҳисобига 44 700 та янги иш ўринлари яратиш режаси белгиланган.
1-ярим йиллик ҳолатига 28 660 та янги иш ўринлари яратилди ёки йиллик режанинг 64.1%и бажарилди.
2019 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида қўшимча
86.8 млрд. сўмлик 2 803 та лойиҳа тасдиқланган. 1-ярим йилликда умумий қиймати 95.4 млрд. сўмлик жами 2 536 та лойиҳа молиялаштирилди.
Фармон қабул қилингандан бошлаб 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига жами 317.9 млрд. сўмлик 10 018 та лойиҳага кредит ажратилган ёки 2019 йил сўнгига қадар жами ажратилган ресурснинг 72.1%и ўзлаштирилган.
Уюшма томонидан “Ёш ҳунармандлар портали” ягона интернет тармоғи веб-саҳифаси ишга туширилди.
1-чоракда уюшма аъзолари Германия, Белгия, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Нидерландия ва Люксембург мамлакатларида ўтказилган ҳунармандчиликка оид кўргазма ва тадбирларда иштирок этди ва 22 230 АҚШ долл. миқдоридаги ҳунармандчилик маҳсулоти сотилди. Республика миқиёсида 15 дан ортиқ кўргазма, ярмаркалар ўтказилди.
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2019 йилдаги ПФ-5718-сонли фармони мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, муаммо ва масалаларни ўрганиш.
Қабулхонларга тадбиркорлар ўз мурожаатларини интернет саҳифаси орқали онлайн, Қабулхона ходимларига шахсан мурожаат қилиш, шунингдек, Савдо-саноат палатаси “Call-Center” хизматининг (11-00, 211-00-00) қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш орқали йўллаши ва барча мурожаатлар ягона маълумотлар базасида (business.gov.uz) жамланиши йўлга қўйилди. 2019 йил 1 июндан 9 июлгача бўлган давр мобайнида “Call-Center” хизмати орқали 821 та мурожаат келиб тушди ва ўрнатилган тартибда ягона маълумотлар базасига киритилди.
Фармон мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, шунингдек мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш бўйича Савдо-саноат палатаси раиси раҳбарлигида ташкил этилган республика Ишчи гуруҳи тасдиқланган графикка асосан 1-23 июнь кунидан Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида иш бошлади.
Ишчи гуруҳи томонидан графикка асосан Палатага бириктирилган 7 та ҳудудда учрашувлар ўтказилиб, уларда республика ва ҳудудий Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда 5 877 нафар тадбиркор (Тошкентда 1 808, Самарқандда 1 014, Наманганда 756, Андижонда 717, Сурхондарёда 680, Фарғонада 488, Қашқадарёда 414) иштирок этди.
Учрашувларда 1 652 нафар тадбиркор томонидан жами 1 658 та мурожаатлар қайд этилди.
Тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммолар мурожаатлар ягона электрон порталига киритилиб, белгиланган муддатда кўриб чиқилиши ҳамда ҳал этилиши бўйича доимий мониторинг олиб борилмоқда.
г) Фаолияти тўхтатилган корхоналар билан ишлаш, улар фаолиятини тиклаш
Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-Омбудсман томонидан тасдиқланган график асосида жойларда фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлар билан жами 60 та учрашув ўтказилди. Учрашувларда фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорларнинг муаммоли масалалари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида Республика бўйича фаолият кўрсатмаётган жами 199.9 мингта тадбиркорлик субъектидан 58.5 мингтаси ёки 29.3 фоизининг фаолияти тикланди. Шу билан бирга, узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатмасдан келган, фаолиятини тиклаш истиқболига эга бўлмаган 57.2 мингта ЯТТ фаолияти тугатилиб, реестрдан чиқарилган, шунингдек 1-ярим йилликда 56 251 та юридик шахс, 66 445 та ЯТТ янгидан ташкил этилди.
д) Тошкент шаҳрида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижроси.
Дастур доирасида Тошкент шаҳри учун 347.9 млрд. сўм маблағ йўналтирилди, маблағ туманлар ва тижорат банклари кесимида тақсимланди.
Аҳолини ҳабардор қилиш мақсадида махсус видеоролик ва кўрсатувлар тайёрланиб, марказий телеканалларда намойиш қилинмоқда, 700 мингта буклетлар нашр қилиниб, уйма-уй хатлов ўтказиш жараёнларида тарқатилди.
Йил бошидан 05.07.2019 йил ҳолатига 3 482 та ташаббускорга умумий қиймати 267.3 млрд. сўм кредит ажратилди ва кредит режаси 76.8 фоизга ўзлаштирилди. Айнан йиғилишдан сўнг ўзлаштирилган маблағ 221 млрд. сўмни ёки йил бошидан ажратилган сумманинг 89.4 фоизини ташкил этди. Ажратилган кредитлардан 3.5 млрд. сўмдан ортиғи 462 нафар айнан кам таъминланган оилаларга ажратилган.
Натижада 6 780 та иш ўрни яратилиб, шундан 462 таси айнан кам таъминланган оилалар аъзолари ҳисобланади.
Ўз ССП Ахборот хизмати
22.07.2019
16:36