Ҳурматли тадбиркорлар!
2019 йил 7-8 август кунлари Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар “Тадбиркорлар маркази”да “Фарғона – Халқаро инвестицион форуми” (International Investment Forum-Ferghana) номли инвестиция форуми бўлиб ўтади.
Мазкур форум ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мамлакатимизда иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг бизнес ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар вакилларини ҳудудларда минтақаларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мавжуд салоҳият ва имкониятлар билан таништириш мақсадида ўтказилмоқда.
Форумда республиканинг бошқа ҳудудларидан маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамда ҳамкорлар иштирок этишлари мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун 78 150-60-06, А.Мирашиловга мурожаат қилишингиз мумкин.
Дастурни юклаб олиш
Ўз ССП Ахборот хизмати
23.07.2019
12:05