Тошкентда “Карьера куни” тадбири ўтказилади
Жорий йилнинг 9 апрель куни соат 09:00да Тошкент давлат иқтисодиёт университетида мамлакатимиз иқдисодиёти тармоқлари учун тайёрланаётган кадрларни ишлаб чиқариш корхоналари талабларига мувофиқлаштириш ҳамда ёш мутахассис кадрларни ишга жойлаштириш мақсадида “Карьера куни” тадбири ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда замонавий меҳнат бозорини ривожлантириш, янги иш жойларини барпо этиш, ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш, кадрларни танлашнинг замонавий воситаларини татбиқ этишга устувор вазифа сифатида қаралмоқда.
Президентимиз И.А.Каримовнинг 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йуналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш, уларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилиши ҳамда битирувчиларни ишга жойлаштириш масаласи доимий эътибор марказида туриши зарурлиги таъкидланди.
Тадбирга Савдо-саноат палата жамоаси вакилларини ҳам иштирок этишади.
Шунингдек, ушбу куни соат 14:00да “Саноат иқтисодиёти” кафедрасида “Мева-сабзавот маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини мустахкамлаш омиллари” мавзусида илмий семинар бўлиб ўтади.
07.04.2016
15:50