Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг Қозоғистон ҳудуди орқали темир йўллар транспортида юк ташиш борасида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Қозоғистон Республикаси “Темир йўллар” Миллий компанияси вакиллари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Агар сизда шундай муаммолар юзага келаётган бўлса, у ҳолда 2019 йил 20 август кунига қадар ўз мурожаатларингизни +99878150-60-06, (Ч.Юлдашева) телефон рақамига қўнғироқ қилиб қолдиришингиз мумкин.
Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини умумлаштирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда учрашув санаси ва жойи эълон қилинади.
Ўз ССП Ахборот хизмати
07.08.2019
18:26