Тадбиркорликни ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тасдиқланди
Тадбиркор субъекти — жисмоний шахс ўз фаолиятини тугатишда қарзи йўқлиги ҳақида хулоса олиш талаб этилмайди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Тадбиркорлик субектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш муассислар қарори билан амалга оширилади.
Қарор қабул қилингандан кейинги иш кунида қарор ва ҳужжатлар тегишли давлат хизматлари маркази (ДХМ) ва банкка тақдим қилинади. ДХМ Тизим орқали тегишли маълумотларни олади.
Тугатиладиган корхона молия-хўжалик фаолиятининг энг узоғи уч йиллик даври (амалда 5 йил) текширилади.
Рўйхатдан ўтказилгандан молия-хўжалик фаолиятни амалга оширмаган ва солиқ қарзи бўлмаган корхонанинг ушбу фаолияти текширилмайди.
Даврий босма нашрда эълон бериш талаб этилмайди.
Тадбиркор субъекти — жисмоний шахс ўз фаолиятини тугатишда қарзи йўқлиги ҳақида хулоса олиш талаб этилмайди.
Мазкур тартиблар 2020 йил 1 январдан кучга киради.Май ойида Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Лойиҳага кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини тугатишнинг янгиланган тартибини жорий этиш режалаштирилган эди.
23.08.2019
15:13