9 сентябр куни ССПда турк ишбилармон доиралари иштирокида бизнес учрашув ва "В2В" бўлиб ўтади.
2019 йил 9 сентябр куни соат 14-00 да Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг мажлислар залида Ўзбекистон ва Туркия мамлакатлари ишбилармон доиралари иштирокида "B2B" форматидаги ўзбек-турк бизнес учрашуви ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу тадбирларнинг мақсади савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
10-11 сентябр кунлари Туркия делегацияси Хоразм вилоятига ташриф буюради.
Агар сиз ушбу учрашувда иштирок этишни хоҳласангиз, қуйидаги рақамлар орқали боғланинг: 78 150-60-06 ёки телеграм: @рузи_рай Боғланиш учун шахс: Рузимуродова Райхон
07.09.2019
18:15