• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    «Green Forum-2016»

    Жорий йилнинг 15 апрель куни «Miran International Hotel» меҳмонхонасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «Ўзбекэнерго» АЖ, шунингдек, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида, давлат органлари ва донорлик ҳамжамиятининг мувофиқ вакиллари иштирокида «Green Forum-2016» илмий-техник форуми ўтказилди.

    Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия тежайдиган технологиялар ва муқобил энергетиканинг жорий этилиши ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, муқобил энергия манбалари секторини ривожлантириш ҳамда саноат, қурилиш ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида энергия тежайдиган технологиялардан кенг фойдаланишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этишдан иборат.

    Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда энергия тежайдиган технологияларни самарали жорий этиш ва МЭМдан фойдаланиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кенг қамровли кўмаги ҳамда барча манфаатдор томонларнинг сайи-ҳаракатлари асосида амалга оширилмоқда.

    Иқтисодиётда энергия сарфланишини камайтириш, ишлаб чиқарилмайдиган углерод оксидли ресурсларнинг оқилона ва самарали қўлланишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343 сонли Қарорига мувофиқ 2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар Дастури қабул қилинди.

    Юқорида қайд этилган ҳужжатга мувофиқ, 2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфланиши ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди:

    -  ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг энергия сарфини пасайтириш;

    -  муқобил энергия манбаларини тезкор ривожлантириш;

    - замонавий энергия тежайдиган ускуналар, мосламалар ва материаллар турлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш;

    - янги биноларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишда энергия самарадорлигини таъминлаш.

    Ушбу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 ноябрдаги 343-сонли «Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогазли ускуналар қурилишини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Шу билан бирга қайд этиш керакки, Ўзбекистондаги энергия тежалишига оид ҳуқуқий база 1997 йил 25 апрелдаги «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунига ҳам асосланади. Айни пайтда «Муқобил энергия манбалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилаётган бўлиб, унда муқобил энергия манбаларини қўллаш билан бирга электр энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш борасида муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилмоқда.

    Ҳозирда респубикада мавжуд объектлар энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш ва кенгайтиришга асосланган ривожлантириш тармоқ дастури амалга оширилмоқда. Мазкур дастурга биноан, шамол, қуёш, гидроэнергетика каби муқобил энергия манбаларини ривожлантириш, интеграциялашган қуёш-иссиқлик электр станцияларини жорий этиш кўзда тутилган.

    Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг барча тармоқларига оид устувор вазифалардан бири энергия ресурсларидан самарали ва тежамкор фойдаланишдир. Бунда, жисмонан ва маънан эскирган ишлаб чиқариш қувватларини энергия тежайдиган технологияларга алиштириш, шунингдек, янги лойиҳаларни амалга оширишда айнан шу технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришда электр ва газ тежайдиган қурилмаларни жорий қилиш, мавжуд хом-ашё базасидан оқилона фойдаланиш, шу билан бирга, иккиламчи қайта ишлаш лойиҳаларини илгари суриш, асосий ишлаб чиқариш ва ёрдамчи қувватларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни оммалаштириш сингари йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Бугунги кунда МЭМни қўллашдан келиб чиққан ҳолда, электр энергиясини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва истеъмол қилиш соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади. Бундан ташқари, мазкур ишларга энергия самарадорлиги ва энергия тежаш соҳаси бўйича экспертлар ва амалиётчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда, Германия, Испания, Корея Республикаси каби бошқа давлатларнинг қонунчилик тажрибасини ўрганиш талаб этилади.

    Шу муносабат билан, ССП томонидан энергия самарадорлиги ва МЭМни ривожлантириш масалалари бўйича, жумладан хорижда ҳам ўқув дастурларини ташкил этиш орқали маҳаллий мутахассислар ва маслаҳатчиларни тайёрлаш, халқаро экспертлар иштирокида жамоатчилик тадбирларини ўтказиш, энергия тежайдиган технологиялар, МЭМ ва бошқаларни жорий этиш ва қўллаш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    Ўз навбатида, форумнинг ўтказилиши халқаро ҳамда миллий экспертларнинг энергия тежаш ва муқобил энергия манбалари соҳасига оид кичик бизнес вакиллари билан ўзаро тажриба алмашувида, шунингдек, илмий ва бизнес муҳит вакиллари ўртасида алоқаларни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этди.

    Тадбирда тармоқ вазирликлари ва идораларининг етакчи мутахассислари, Ўзбекистонда энергия самарадорлиги ва МЭМ секторига оид лойиҳаларни амалга ошираётган халқаро ташкилотларнинг экспертлари, ССПга аъзо-тадбиркорлар иштирок этдилар.

    Форум чоғида Ўзбекистонда энергия тежайдиган технологиялар МЭМ жорий этилишини рағбатлантириш соҳасига оид давлат сиёсати, МЭМни ривожлантиришда халқаро тажриба ва энг яхши амалиётни қўллашда Ўзбекистоннинг имкониятлари, Ўзбекистонда электр энергетикаси ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари каби қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

    Форум якунлари бўйича саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида муқобил энергия манбалари секторини ривожлантириш ҳамда кенг қўллашга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

    Матбуот хизмати

    15.04.2016

    13:29

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06