Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Швецария ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
23 октабр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Швейцария ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон ва Швецария давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди
Учрашувда Савдо палатаси раисининг биринчи ўринбосари И. Жасимов, Швейцария ва МДҲ Савдо палаталари иттифоқи президенти, Г. Меттан, Женева Савдо-саноат палатаси бош директори В. Субилиа иштирок этишди.
Учрашув давомида Швейцария делегацияси Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишди.
Ислом Жасимов ўз нутқида ҳозирги кунда Ўзбекистонда Швейцария капитали иштирокидаги 87 та корхона фаолият юритаётганини таъкидлаб, келгуси йилларда бундай корхоналар сони кўпайишига умид билдирди.
Ўз навбатида, Гай Меттан самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлиги, таълим, соғлиқни сақлаш ва банк хизматлари соҳасидаги ривожланишга хизмат қилишини таъкидлади.
Шундан икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида "Б2Б" форматидаги учрашув ташкил этилди. Иштирокчилар ,Ўзбекистон-Швейцария савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболларини, жумладан, Ўзбекистон ва Швейцария корхоналари ўртасидаг савдо-иқтисодий алоқалари,банк-молия,соғлиқни сақлаш ҳамда таълим тизимини янда ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар. Унда мамлакатимизнинг 100 га яқин тадбиркорлик субектлари иштирок этди.
Хозирги кунда Ўзбекистонда Швейцария сармоядорлари иштирокида 87 та компания фаолият юритмоқда. Шу жумладан 56 та қўшма корхона ва 31 та компания 100% чет эл капитали билан иш олиб бормоқда. Швейцариянинг 31 компаниясининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтган, улар фармацевтика, машинасозлик, кимё ва озиқ-овқат саноати, шунингдек сайёҳлик хизматларини ўз ичига олади.
2018 йил икки мамлакат ўзаро товарайланмаси хажми 169,63 млн.АҚШ долл. ташкил этди.
Экспорт: хизматлар (56,5%), қоғоз хамири (31,4%), қора металлар (6,2%), электр жиҳозлари (3,7%), цемент (1,4%) ва бошқалар.
Импорт: фармацевтика маҳсулотлари (26,7%), механик (28,0%) ва электр жиҳозлари (6,3%), хизматлар (11,6%), озиқ-овқат маҳсулотлари (5,7%), қурилиш материаллари (8, 2%), оптик асбоблар ва аппаратлар (4,6%), кимёвий маҳсулотлар (2,3%), пластмасса (1,8%), транспорт воситалари (1,5%) ва бошқалар.
24.10.2019
17:41