ССП да тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати соҳасида импортни оптималлаштириш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалаларига бағишланган давра суҳбати
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида 2019 йил 29 октябрь куни тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати соҳасида импортни оптималлаштириш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзчармсаноат”, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмалари ҳамда Савдо-саноат палатаси масъул ходимлари маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва импортер корхоналар иштирок этди.
Давра суҳбатини Савдо-саноат палтаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов олиб борди.
Тадбирда “Республикамизда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришда саноат тармоқлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш масалалари” мавзусида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, “Республикамизда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришда тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш” мавзусида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Чарм-пойабзал саноати соҳасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятлари тўғрисида”ги мавзу бўйича “Ўзчармсаноат” уюшмаси масъул ходимлари тақдимот қилдилар.
Тадбир давомида тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноатида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш борасидаги мавжуд муамоолар ҳамда тармоқ корхоналарининг маҳаллийлаштиришга эҳтиёжи мавжуд бўлган маҳсулотлар ҳусусида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
30.10.2019
10:55