China Expo «ХХР Шинжон маҳсулотлари» кўргазмаси
2019 йил 12-14 ноябр кунлари "Ёшлар Ижод Саройи"да кичик бизнес учун ускуналар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан "Хитойнинг Шинжон" кўргазмаси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестицион муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида ускуналар, мини-технологиялар, шунингдек кичик ва хусусий бизнес учун тайёр маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади.
«Кичик бизнес учун ускуналар ва маҳсулотлар» – бу ҳар йили ўтказиладиган Хитой миллий истеъмол маҳсулотларининг кўргазма тадбири бўлиб, унда ишончга сазовор бўлган компаниялар ўз маҳсулотлари ва ютуқларини намойиш қиладилар.
Кўргазма бўлимлари:
-
Озиқ-овқат ва қадоқлаш;
-
Қурилиш ва қурилиш материаллари;
-
Қишлоқ хўжалиги технологиялари;
-
Текстил, либослар ва поябзал;
-
Транспорт хизматлари;
-
Консалтинг хизматлари;
-
Кимё саноати;
-
Соғлиқни сақлаш соҳаси маҳсулотлари;
-
Металлик тўрлар савдоси;
-
Энергетика;
-
Пўлат конструксиялар реализатсияси ва бошқалар.
Кўргазмага ташриф буюриш орқали сизда қуйидаги имкониятлар пайдо бўлади:
-
Нафақат инновациялар билан танишиш, балки ўзингиз ишлаётган ва сизни қизиқтирган соҳадаги бозор маҳсулотлари ҳамда етказиб берувчилар тўғрисида маълумот олишингиз мумкин;
-
Янги ишбилармонлик алоқалари ўрнатувчи Б2Б учрашувлар. Кўргазмада сизда ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар билан тўғридан-тўғри учрашишдек ажойиб имконият пайдо бўлади;
-
Норасмий шароитда қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва турли мавзуларни муҳокама қилиш мумкин бўлади. Шу билан бирга сиз компаниялар вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали ўзингизни қизиқтирган барча маълумотларни оласиз.
Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамга мурожат қилишингиз мумкун: +99871 256-36-13
30.10.2019
14:40