Очиқ мулоқотга таклиф этамиз
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьялари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг йўналишлари ҳақида кенг оммага тушунтириш мақсадида 2019 йил 22 ноябрь куни 15-00да очиқ мулоқот тадбири бўлиб ўтади.
Мазкур тадбир юзасидан судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамиятда коррупция омилларига нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, одил судловни амалга ошириш жараёнлари, ҳалқ билан мулоқот натижалари ва суд фаолиятига доир бошқа масалалар бўйича қизиқтирган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.
Шу муносабат билан тадбиркорларни очиқ мулоқот тадбирига таклиф этамиз. Рўйхатдан ўтиш юзасидан (71) 232 09 07 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.
19.11.2019
18:24