“Стартап Ташаббуслари” дастурининг тўртинчи даври бошланди
19-ноябр куни ёшларнинг стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг тўртинчи даври бошланди. Танлов натижаларига кўра Тошкент шахридан 43 та стартап лойиҳалари "Стартап Ташаббуслари" дастурининг тўртинчи даврида иштирок этадилар. Бу йил Ўзбекистон вилоятларидан алоҳида танлов ўтказилиб 5 та вилоятларда жами 178 та лойиҳалар жамоалари учун маҳаллий семинарлар ва маҳорат дарслари ташкил этилади.
Бу йил ушбу дастур Ўзбекистоннинг барча минтақаларини қамраб олди ва рекорд даражадаги 648 та аризани қабул қилди. Пойтахт вилоятидан қабул қилинган 289 та лойиҳага нисбатан ҳудудлардан қабул қилинган 359 та лойиҳа вилоят ёшларининг дастурда иштирок этишлари сезиларли даражада яхшиланди. Қизлар бошчилигидаги лойиҳалар Тошкентда устунлик қилмоқда - ҳудудлардаги 66 та лойиҳага нисбатан 79 та лойиҳа. Аризалар сонига ко’ра 98 та лойиҳа билан туризм, сайёҳлик ва меҳмондўстлик хизматлари ёшлар учун энг ма’қул ёъналиш ҳисобланса, 77 та лойиҳа ижтимоий соҳалар, экология, спорт, таълим ва шаҳар атроф-муҳитига тегишли лойиҳалар ундан кейинги иккичи оммалашган соҳа бўлди. Тиббиёт соҳаси, фармакология ва биотехнология 61 та лойиҳа билан энг яхши учта йўналишни оҳиригиси бўлди. Бу йил шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати (АгроТеч ва ФоодТеч), транспорт ва логистика хизматлари соҳалари ёшлар учун стартапларни ривожлантириш учун истиқболли йўналиш сифатида қарашмоқда.
Дастурни беш кунлик интенсив семинар бошлаб бериб унда қатнашувчилар “тежамкор стартап” (Леан Стартуп) услубиятидан фойдаланган ҳолда стартапни бошлаш асосларини ўрганадилар. Ўқув машғулотларидан сўнг, ёш стартапчилар ўз лойиҳаларини амалий равишда тадбиқ этишга ўтадилар - улар лойиҳани амалга ошириш учун йўл харитасини тузадилар, лойиҳаларининг қиймат таклифларини синаб кўришни бошлайдилар, мақсадли аудитория эҳтиёжларини ўрганадилар, ишчи моделларни яратадилар ва савдо каналларини синаб кўришни бошлайдилар.
Дастур давомида лойиҳаларга трекерлар, яъни тажрибали мураббийлар йўналиш беришади ва маслаҳанлар беришади, жамоанинг ривожланишини кузатиб боришади ва мақсадларга эришишда кўрсатмалар беришади. Кейинги икки ой давомида иштирокчилар учун ихтисослашган мутахассислар ва муваффақиятли тадбиркорлар иштирокида стартап лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ турли масалалар бўйича маҳорат дарслари ва эксперт маслаҳатлари ташкил этилади. Россия, Жанубий Корея ва АҚШ давлатлари экспертлари иштирокида бир қатор маҳорат дарслари ва семинар/давра суҳбатлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Дастур якунида битирувчи жамоалар лойиҳаларини янада ривожлантириш учун “Демо дай” куни (Намойиш кунида) манфаатдор ташкилотлар ва сармоячиларни жалб қилиш учун тақдим этадилар. Намойиш куни натижаларига кўра энг яхши бешта лойиҳа стартапларни ривожлантириш учун беғараз сармоялар шаклида пул маблағлари билан тақдирланади.
Бу йил Тошкентдан ташқари Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида алоҳида семинарлар ва маҳорат дарслари, трекерлар кузатуви, маҳорат сабоқлари ва эксперт маслаҳатлари ташкил этилади ва унда 130 дан ортиқ ёшлар лойиҳаларини иштирок этишлари режалаштирилган. Дастурнинг минтақавий босқичи якунлангач, экспертлар гуруҳи томонидан танлаб олинган энг яхши лойиҳалар Тошкентдаги якуний "Намойиш куни" да ўз лойиҳаларини тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.
"Суҳбатлар натижаларига кўра биз лойиҳалар янада қизиқарли, контсептуал ва жамоалар “мукаммалроқ" эканлигига амин бўлдик. МВП (минимал ишчи модел) га эга бўлган жамоалар янада кўпроқ. Бу яхши тендентсия. Сифат аниқ юқорироқ ва бу жуда ҳурсанд қилади» - Алишер Юсупов, Бранд.уз директори, Стартап Ташаббуслари дастурининг ментори.
Таълим ва хусусий сектор ўртасидаги алоқани таъминлаш билан дастур томонларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган истиқболли ёшларнинг ғоялари, технологиялари ва лойиҳаларини қидириш, танлаш ва синовдан ўтказиш, мамлакатнинг инноватсион ва тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш учун самарали ўзаро мулоқот механизмини яратишга ёрдам беради.
Дастурни амалга оширишда бу йил Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ва "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси, “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамг’армаси, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, "Еаст Телеком" МЧЖ, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, "Гроунд Зеро" ва "C-Спаcе" коворкинг марказлари ҳам иштирок этишмоқда.
"Start-up" лойиҳалари билан танишинг.
19.11.2019
18:37