Тадбиркорлар диққатига!
2019 йилнинг 12 декабр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Деловая Россия” Бутунроссия жамоат ташкилоти билан биргаликда Ўзбекистон ишбилармон доираларининг Россиянинг Самара шаҳрига ташрифини режалаштирмоқда.
Ташрифдан кўзланган мақсад икки давлат ишбилармонлари ўртасида бизнес алоқаларини йўлга қўйиш, экспортбоп маҳсулотлар савдосини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлик субъектлари ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.
Шу билан бирга, Ўзбекистон делегацияси учун Россия томони аэропортдан Самара шаҳридаги меҳмонхонагача ва мехмонхонадан аэропортга элитиш бўйича транспорт ҳамда бир кунлик меҳмонхонада яшаш харажатларини қоплайди.
Россияга бориш-келиш учун харажатлар иштирокчиларнинг ўзлари томонидан қопланади.
Ўзбекистон томонидан қатнашувчи иштирокчилар сони чекланганлигини маълум қиламиз.
Ушбу форумда иштирок этиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлар ўз таклифларини иловага: https://forms.gle/ua1TQSARsKh35L9J6 мувофиқ шакл асосида Савдо-саноат палатасининг Экспортга кўмаклашиш 2019 йил 6 декабр соат 18-00 га қадар юборишларини сўраймиз.
05.12.2019
17:00