• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди

    Семинарда вилоят прокуратураси, вилоят солиқ инспекцияси, вилоят божхона бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилллик девони ва Республика Савдо-саноат палатаси мутассадди ходимлари сўзга чиқиб, иштирокчиларга мамлакатимизда охирги вақтларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун яратилаётган шарт-шароитлар, қонун ҳужжатлари билан берилаётган имтиёзлар ҳамда тадбиркорлик субъектларини ижтимоий ҳимояси ҳусусида тушунтиришлар берилди.

    Дастлаб семинарни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи М.Ваисов очиб, давлат раҳбари томонидан тадбиркорларга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиб, айниқса имтиёзли кредитлар ажратиш механизми йўлга қуйилганлиги, бироқ ҳали ҳам давлат органлари ва банк муассасаси ҳодимлари томонидан тадбиркорларга нисбатан коррупцион ҳаракатлар учраб турганлиги ачинарли ҳолатлигини таъкидланди

    Вилоят прокуратурасининг Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алохида муҳим ишлар бўйича терговчиси Русланбек Исматов сўзга чиқиб тадбиркорларга жорий йилнинг 11 ойилигида прокуратура идораларида қайд этилган тадбиркорлар содир этган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баёнот бериб, 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5729-сонли фармон мазмун-моҳиятини батафсил сўзлаб ўтиди

    Республика Савдо-саноат палатасининг Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бош юрисконсульти Шукуров Бекзоджон семинарда коррупция тушунчаси, тадбиркорлик соҳасидаги каррупция шакиллари, коррупцияга қарши курашиш механизмлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган хусусий мулкни ҳимоя килиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш тадбиркорларлик ташаббусларини кўллаб-қуввватлаш борасидаги ПФ-5491 ва ПФ-5780-сонли фармонлари мазмун-мохиятини тадбир иштирокчиларига тушунтириб ўтди.

    Шунингдек вилоят солиқ бошқармаси солиқ солиш бўйича маслахат бўлими бошлиғи С.Худайберганов, 2019 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ва янгиликлар, жумладан тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар ҳақида маъруза қилиб, тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар омиллари ҳақида гапириб ўтди.

    Семинар якунида Хоразм вилоят Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи М.Ваисов вилоятимизда тадбиркорлик соҳасида алоҳида эътибор қаратилганлигини, мамлакатимизда соҳага оид қабул қилинаётган қону ҳужжатларини ижроси  ўз вақтида таъминланаётганлиги, ижтимоий тармоқларда мурожжаатларни қабул қилиш учун махсус каналлар очилганлиги ҳамда ушбу веб-сайтлар орқали келаётган мурожаатлар белгиланган муддатларда кўриб чиқилаётганлигини, Палата ва давлат идоралари орасида ҳамкорлик йўлга қуйилиб,тадбиркорларни муаммолари тўсқинликсиз бартараф этилаётганлигини айтиб, йиғилишни якунлади.

    Бу каби семинар Корақалпоғистон Респупликасида хам ўтказилиб, унда Қорақалпоғистонда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар Н.Даўлеталиев, М.Шымбергенов, Ж.Есмурзаев, Қ.Сарсенбаев, Б.Халмуратовлар сўзга чиқиб ўз фаолиятлари доирасидаги шунингдек туман ва шаҳар даржасида ҳал этилиши мумкин бўлган мурожаатларини билдириб, Савдо-саноат палатаси вакили Б.Шукуров ҳамда, Божхона бошқармаси вакили А.Уразоимбетовлар томонидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.

    Тадбиркорлик фаолиятларига доир бу каби семинарлар Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

    ССП Ахборот-хизмати 

     

    09.12.2019

    18:48

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06