Тошкент шаҳрида кўп томонлама савдо тизими бўйича семинар ўтказилди.
Бугун Корея Республикасиниг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида Тошентдаги “Lotte” меҳмонхонасида “Кўп томонлама савдо тизими – муаммо ва жавоблар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад ҳозирги халқаро савдо ва кўп томонлама савдо тизимининг муаммоли жиҳатлари юзасидан фикр алмашишдан иборат.
Семинарда Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари ва Шимолий Корея тадқиқотлари университети ректори Аҳн Хо Ёнг томонидан маъруза қилинди.
Семинарда тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг вакили иштирок етди.
Тадбирда томонлар Ўзбекистоннинг ташқи савдо стратегияси ва Кореянинг жаҳон савдо бозорига чиқиш борасидаги тажрибаси тўғрисида атрофлича муҳокама ўтказдилар.
09.12.2019
19:14