“Электрон ҳукумат тарғиботида коммуникациялар аҳамияти” мавзусида семинар-тренинг
2016 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш” ҳамда Осиё Тараққиёт Банкининг “Самарали давлат бошқаруви учун “электрон ҳукумат” лойиҳалари” билан ҳамкорликда «Пойтахт» бизнес марказида давлат идоралари мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Электрон ҳукумат тарғиботида коммуникациялар аҳамияти” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Ушбу семинар-тренинг Электрон ҳукумат тарғиботи юзасидан давлат органлари вакиллари ўзаро фикр алмашиш, амалий кўникмаларини ошириш ҳамда мавжуд кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Матбуот ходимлари иштирок этдилар.
Семинар-тренингда тингловчилар учун Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳамда Осиё Тараққиёт Банкининг ““Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш юзасидан 2016-2020 йилларга мўлжалланган коммуникация стратегияси”нинг лойиҳаси, “Электрон ҳукуматни тарғибот қилишдаги халқаро тажриба ва замонавий усуллар”, “Kоммуникацион режа ишлаб чиқишда дизайн-фикрлаш” ва “ХХI асрда матбуот хизматлари фаолиятини баҳолаш мезонлари қандай?” мавзуларида тақдимотлар тақдим етилди.
Семинар-тренинг дастури ва тақдимотлар билан ушбу ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:
Коммуникацион режа ишлаб чиқишда дизайн-фикрлаш (Рус)
ХХI асрда матбуот хизматлари фаолиятини баҳолаш мезонлари қандай(Узб).pptx
Электрон ҳукумат тарғиботида коммуникациялар аҳамияти (Рус)
Электрон ҳукуматни тарғибот қилишдаги халқаро тажриба ва замонавий усуллар (Рус)
19.05.2016
17:22