Ўзбекистон-Эрон бизнес-форуми ва “В2В” музокаралари бўлиб ўтди
Эрон Ислом Республикаси саноат, конлар ва савдо вазири бошчилигидаги делегация вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Савдо-саноат палатаси томонидан 2019 йил 12 декабр куни “Ўзбекистон-Эрон” бизнес форуми ва “B2В” музокаралари бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Форумда Эрон Ислом Республикаси саноат, конлар ва савдо вазири Ризо Рахмони, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Абдуалиев, хамда маҳаллий компания вакиллари иштирок этишди.
Форумда вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, АО «Ўзкимёсаноат», «ЎзҚурилишМатериаллари », ХК «Ўзбекозиковкатхолдинг» компанияларининг бир қатор тақдимотлари бўлиб ўтди.
Форум доирасида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги «В2В» учрашуви ҳам ўтказилди. Унда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, икки мамлакат корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш бўйича ўзаро музокаралар олиб борилди.
Ушбу бизнес форумда қурилиш ва маиший воситалар ишлаб чиқариш, металл буюмларни қайта ишлаш, иситиш ва совутиш тизимлари, нефт-кимё маҳсулотлари хамда косметика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, шунингдек муҳандислик, транспорт ва логистика, туризм, ахборот технологиялари, қурилиш, банк иши, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, паррандачилик сохаларида ишлайдиган 100 дан ортиқ етакчи компаниялар вакиллари иштирок этишди.
12.12.2019
19:47