Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида республикамизда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, айниқса пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришда мавжуд муаммоларини ҳал этиш ҳамда тармоқда саноат ва илм-фан ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш мақсадида қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ва давлат органлари иштирокида давра суҳбатини бўлиб ўтди.
Давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад тармоқда қишлоқ хўжалиги машина ва техникаларини ишлаб чиқаришда илғор технологиялар ва инновацияларни жорий этиш, зарур бутловчи қисм ва компонентларни ўзлаштиришда мавжуд технология ва жиҳозларни модернизация қилишнинг истиқболлари, янги турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама этиш ҳамда тармоқни келгусида ривожланишини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Ушбу тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, “Ўзагросаноатмашхолдинг” ХК, “Ўзстандарт” агентлигининг масъул ходимлари ва республикамизда қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш соҳасида фаолият олиб бораётган саноат корхоналари иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида мавзуга оид бир қатор масалалар атрофлича муҳокама этилди.
20.05.2016
12:02