ССПда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
2019 йил 19 декабр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси президенти Керолин Лемм билан учрашди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон-Америка кўп қиррали ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини таъкидладилар.
Учрашув давомида Керолин Ламм Адҳам Икромовга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Савдо-саноат палатаси икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантиришда, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорликни ёълга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ишбилармон доиралари иштирокида 2020 йилгача қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
19.12.2019
16:27