ССПда Украина ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказилди
2019 йил 19 декабр куни Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Украина иқтисодий ривожланиш, савдо ва қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Тарас Качка билан учрашди.
Учрашувда, шунингдек, Украина Иқтисодий ривожланиш, савдо ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги Савдо ҳимояси департаменти директори Наталя Сидорук, Украина Савдо палатаси витсе-президенти Валерий Корол, Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги Муваққат ишлари вакили Денис Погребной ва Украинанинг Ўзбекистон Pеспубликасидаги элчихонаси савдо бўлимининг раҳбари Жулиа Колинко иштирок этишди.
Учрашув давомида томонлар таълим, фармацевтика, тўқимачилик саноати ва қишлоқ хўжалигидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Томонлар, шунингдек, 2020 йил учун савдони кўпайтиришнинг амалий жиҳатлари, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмлари хақида ўзаро фикр алмашдилар.
20.12.2019
10:41