ССП да Покистон ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
20-декабр куни Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов Покистон Ислом Республикаси Миллий Ассамблеяси депутати Муҳаммад Ёқуб Шайх билан учрашди.
Учрашувда туризм, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Ислом Жасимов Муҳаммад Ёқубга бўлажак сайловларда кузатувчи бўлишига қарамасдан Савдо-саноат палатасига ташриф буюргани учун миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, у бугунги кунда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар жадал ривожланиб бораётганини ва Покистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказилганини таъкидлади.
Ўз навбатида Муҳаммад Ёқуб самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим мавқега эга эканлигини ва барқарор ва рақобатдош иқтисодиётга эга бўлиш учун зарур бўлган ресурсларга эга эканлигини таъкидлади.
Томонлар транспорт логистикаси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Учрашув якунида, Покистон ишбилармон доиралари билан учрашувлар ўтказиш, чорвачилик, пахта ва мева-сабзавот соҳаларида 2020 йилга кластерлар яратиш режалари муҳокама қилинди.
21.12.2019
10:51