ССПда Руминия, Италия ва Япониядан келган халқаро кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Руминия, Италия ва Япониядан келган халқаро кузатувчилар билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
Меҳмонлар Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Фаризшох Усмонов томонидан қабул қилинди.
Руминиянинг "VoteWatchEurope" таҳлилий маркази бош директори Доура Франcеско билан бўлган учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Маданий уюшма президенти, AQ International компаниясининг бош ижрочи директори, Италиянинг Фермерлар ва тадбиркорлар миллий иттифоқи маслаҳатчиси Салватор Качиола билан учрашувда ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Италия ўртасида барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган конструктив ва жўшқин муносабатлар мавжудлиги таъкидланди.
Шунингдек, Марказий Осиё ва Кавказ илмий-тадқиқот институти бош директори Тетсужи Танака билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги ижобий динамика қайд этилди ва улар сифат жиҳатидан янги даражага чиқиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.
22.12.2019
17:00