ССПда Туркия ва АҚШдан келган халқаро кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилди
2019 йил 21-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман ва Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Стивен Надернини қабул қилди.
Туркиядан келган меҳмон Омер Кожаман билан бўлган учрашувда ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар, турк компанияларининг Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳаларда иштироки муҳокама қилинди. Шу билан бирга, шерикликнинг устувор ёъналишлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, нефт-газ, кимё ва электротехника соҳалари экани таъкидланди.
Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Стивен Надерни билан учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди.
22.12.2019
17:36