“ЕCО CCI” бош котиби Др.Ҳодий Сулейманпур Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ташриф буюрди
23-декабр куни Ўзбекистон савдо саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов Савдо-саноат палаталарининг иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЕCО CCИ) бош котиби Ҳодий Сулейманпурни кутиб олди.
Ислом Жасимов ўз нутқида Ҳодий Сулейманпурга сайловлардаги фаол иштироки ҳамда Савдо-саноат палатасига ташрифи учун миннатдорчилик билдириб ўтди.
“ЕCО CCI” ҳақида гап кетар экан, мен бу ташкилотнинг ўтган йили ташкил этилган анжуманида иштирок этдим ва шунга амин бўлдимки, мазкур ташкилотнинг имкониятлари жуда ҳам кенг ва ўз олдига қўйган мақсадлари ижобий тарзда амалга ошади. Бундан ташқари пойтахтимиз Тошкентда ҳам ЭCО CCIга аъзо мамлакатларнинг ўзаро учрашуви ташкил этилди ҳамда Ўзбекистоннинг ташкилотдаги ўрни жуда ҳам юқори баҳоланди” деди И.Жасимов.
Шу билан бирга Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барча соҳалари мавжудлиги, ҳамда мамлакатимиз раҳбари томонидан ушбу соҳа ривожи учун барча чора тадбирлар кўрилаётгани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Қайд этиш лозим, Ўзбекистонда сўнгги 2-3 йилда қўшма корхоналар 3000 тага кўпайди, шундан 260 дан ортиғи Эрон компанияларининг 100 % капитали иштирокидаги корхоналардир. Томонлар келгуси йилларда истиқболли режалар самараси сифатида бу кўрсаткичлар янада ўсишига умид билдиришди.
Томонлар икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш юзасидан 2020 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирларни режалаштириб олдилар.
Ҳодий Сулейманпур ўз навбатида Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларнинг шаффофлиги ва очиқлиги ва бу халқаро кузатувчилар томонидан юқори баҳоланганлигини алоҳида эътироф этди.Ўзбек халқини ушбу ютуқлар билан табриклаб, келгусида бунданда юқори натижаларга эришишига ишонч билдирди.
23.12.2019
18:25