Буюк Британиялик тадбиркор қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкор қидирмоқда.
Мамлакатнинг жаҳон бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш салоҳиятини янада ошириш борасида 2020-йилнинг 4-феврал куни, соат 11:00 да Савдо-саноат палатаси биносида Буюк Британия бозорларга етказиб бериш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларидан сотиб олиш соҳасида фаолият юритаётган йирик компания директори билан учрашув ташкил этилади.
Учрашувдан кўзланган мақсад буюк британиялик тадбиркорга қишлоқ хўжалигининг экспорт салоҳияти ва айрим турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, дуккакли экинлар (ловия, нўхат, мош) ни Буюк Британияга синов партияларини сотиш ва етказиб беришда маҳаллий тадбиркорларнинг имкониятлари билан таништиришдан иборат. .
Учрашувда қатнашиш истагида бўлганлар, 2020-йилнинг 30-январга қадар, тадбирда қатнашиш учун ариза шаклини тўлдиршлари ва экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари каталоги ва тижорат таклифини электрон кўринишини ССПнинг экспортга кўмаклашиш идорасининг s.azamov@chamber.uz электрон почтасига юборишлари сўралади.
Қўшимча маълумот учун ССПнинг экспортни илгари суриш бошқармаси Азамов Сардор билан боғланинг. + 99878-150-60-06 (ички 1849).
22.01.2020
15:35