Ўзбекистонда учта эркин савдо зонаси яратилади
Бу йил Ўзбекистонда илк учта эркин савдо зонаси яратилади, деди Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатномасида.
"Андижон, Термиз ва Қўнғирот вилоятларида биз эркин савдо зоналарини яратиш ва улар орқали трансчегаравий савдони ривожлантиришни назарда тутмоқдамиз", деди Шавкат Мирзиёев.
Хусусий тадбиркорлик субъектлари харидоргир бўлган маҳсулот турларини аниқлаш, бозорларни қидириш ва сотиш билан шуғулланиши керак дея қўшимча қилди давлатимиз раҳбари. Бунинг учун уларнинг фаолиятини тартибга солувчи қонунлар тўплами ишлаб чиқилиши лозим. Бу ҳам ташқи, ҳам ички бозор савдосига тегишли.
"Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш концепциясини ишлаб чиқиш ва ушбу вазифалар ижросини таъминлаш учун тегишли ҳужжатлар қабул қилиш топширилсин", деди Мирзиёев.
24.01.2020
16:53