Тошкентда биринчи халқаро инвестиция форуми ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан 2020 йил 5-6 март кунлари Ўзбекистонда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.
Форумнинг асосий мақсади иқтисодиёт драйверлари ҳисобланган энергетика, машинасозлик, электротехника, ахборот технологиялари, тўқимачилик, қишлоқ ҳўжалиги ва озиқ-овқат саноати, қурилиш соҳалари ҳамда ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтиришдир.
Мазкур форумда 1500 дан ортиқ хорижий ва миллий компаниялар раҳбарлари, инвесторлар, экспортчилар ва халқаро оммавий ахборот воситаларининг иштирок этиши режалаштирилган.
Форум дастури бўйича қатор йўналишларда панел сессиялари ўтказилиши кўзда тутилган, жумладан: "Бизнес учун очиқлик", "Минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш", "Технологик инновацияларни қўллаш".
Форум веб-сайти: http://tiif.uz
28.01.2020
17:25