ССПнинг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Косон туман иқтисодий судига киритилган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилди.
Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Косон туман 232 - ХМКК манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими ва қўшимча жавобгар Косон туман электр таъминоти корхонасига нисбатан 2019-йил 12-апрелдаги 111-сонли инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисида Косон туманлараро иктисодий судига даъво аризаси киритилган.
Даъво аризаси тулик каноатлантирилиб, Косон туман МИБнинг инкасса топширикномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топилди, ҳамда Косон туман МИБ булимига электр тармогига мажбурий улаб бериш мажбурияти юклатилди. Ундан ташқари Косон туман МИБ булимига нисбатан суд томонидан хусусий ажрим чикарилди.
Агарда сизнинг ҳам тадбирколик фаолиятингизда шу каби муаммолар юзага келса ўз ҳудудингиздаги Савдо-саноат палтаси ёки Ахборот хизматининг @SSP_press телеграм аккаунтларига мурожаат қилишингиз мумкин.
28.01.2020
18:34