ССПнинг Фарғона вилоят худудий бошқармаси томонидан медиация йўли билан муаммоли вазият судгача ҳал этилди
ССПнинг аъзоси бўлган “Асака банк” АТБ ва “MIR FERGANA TEX” ХК ўртасида тузилган кредит шартномаси ўз вақтида бажарилмаган ва шу боис 6,5 млрд. сўм миқдоридаги қарздорлик суммаси келиб чиққан. Ушбу суммани қарздор томон “Мир Фергана Тех” ХКдан ундириб олиш масаласи бўйича “Асака банк” АТБ Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилоят худудий бошқармасига мурожаат этган.
Ушбу мурожаат буйича Савдо-саноат Палатаси Фаргона вилоят худудий бошкармаси судгача келишув йули билан низони хал этиш борасида тегишли медиация тадбирларини ўтказди. Олиб борилган музокаралар давомида ҳар бир тарафнинг сўзлари тингланди ва муаммони ҳал этиш чоралари таклиф этилди.
Музокаралар натижасида “Фейхан Текс” МЧЖ ва “MIR FERGANA TEX” ХК банк олдидаги қарздорликлари судгача хал этилишига эришилди хамда яратилган 300 дан ортиқ ишчи ўрни сақлаб қолинди.
P.S.: 2019-йил давомида Савдо-Саноат Палатаси 1 835 та тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келган низоларни судгача низони ҳал этиш (медиация) жараёнида ҳал этган.
Агарда сизнинг ҳам тадбирколик фаолиятингизда шу каби муаммолар юзага келса ўз ҳудудингиздаги Савдо-саноат палтаси ёки Ахборот хизматининг @SSP_press телеграм аккаунтларига мурожаат қилишингиз мумкин.
29.01.2020
16:32