• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 64 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа иловасининг 1-бандига кўра, “Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига янги интенсив тут плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш харажатларининг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди”.

    Бунда, фақат янги интенсив тут плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш назарда тутилган.

    Аммо, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4567-сонли Қарори 2-бандида Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ янги интенсив тутзорлар барпо этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил
    1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

    пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллион сўмгача;

    майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмгача субсидия тақдим этилади”.

    Яъни, бунда, нафақат янги интенсив тут плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишга балки, тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳам субсидия ажратилиши белгиланган.

    2. Лойиҳа иловасида талабгорларга субсидия ажратишнинг ўта мураккаб, босқичма-босқич бўлган тартиби белгиланган.

    Яъни, субсидия олиш учун талабгорнинг мурожаати 3 босқичли комиссия (туман ишчи комиссияси, ҳудудий ишчи комиссия, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси) томонидан икки босқичда (дастлаб ариза билан мурожаат қилинган вақтда ҳамда объектлар қурилиши тугатилгандан сўнг) қайта-қайта кўриб чиқилиши, аризаларни ўрганиш натижаси бўйича эса, уларни манзилли рўйхатга киритилиши, комиссиялар томонидан жойига чиқилган ҳолда ўрганилиши назарда тутилган.

    Бу эса, ушбу соҳада субсидия ажратилишини мураккаблаштириб, талабгорларни қийин ҳуқуқий ҳолатга солиб қўяди, шунингдек соҳада коррупция ҳолатларининг юзага келишига замин яратади.

    3. Ушбулардан келиб чиқиб, шунингдек юқоридаги Қарор ижросини аниқ таъминлаш мақсадида, мазкур лойиҳани қайта кўриб чиқиш, унда субсидиянинг Қарорда белгиланган мақсадлар учун ажратилишини аниқ белгилаш ҳамда уни ажратишда соддалаштирилган тартибни назарда тутиш мақсадга мувофиқ.

    Бу борадаги фаолият давом этмоқда.

     

     

    29.01.2020

    16:44

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06