ССПнинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва маанфатларини ҳимоя қилмоқда
Термиз шаҳридаги “Шодлик” УЧСХКси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўмак сўраб мурожаат этган.
Мурожаат мазмунига кўра Термиз шаҳар ҳокимлиги 1 млрд 700 млн сўм миқдоридаги компенсацияни “Шодлик” УЧСХКга тўлаб бериши кераклиги таъкидланган.
Буни инобатган олган холда ССПнинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожат этган.
Даъво аризасига кўра, Термиз шаҳар ҳокимлигидан 1 млрд 700 млн сўм миқдоридаги компенсация пулини ундириш иши “Шодлик” УЧСХК фойдасига ҳал этилган.
Агарда сизнинг ҳам тадбирколик фаолиятингизда шу каби муаммолар юзага келса ўз ҳудудингиздаги Савдо-саноат палатаси ёки Ахборот хизматининг @SSP_press телеграм аккаунтига мурожаат қилишингиз мумкин.
30.01.2020
16:37