Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида навбатдаги “ShymkentBuild 2020” кўргазма - форуми бўлиб ўтади
2020-йил 11-13-март кунлари Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида жойлашган “КОРМЕ” кўргазмалар залида навбатдаги “ShymkentBuild 2020” кўргазма форуми бўлиб ўтади.
“ShymkentBuild 2020” кўргазмасида қурилиш тармоғининг 8 та асосий бўлими намойиш этилади: қурилиш материаллари ва жиҳозлари, ички ва безатиш материаллари, иситиш ва сув таъминоти, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш, ойна технологияси, керамика ва тош, йўл қурилиши ва махсус жиҳозлар, ёритиш ва электр-ускуналар.
Мълумот учун, мазкур форум беш йил давомида 208 та қурилиш компаниялари ва Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Ўзбекистоннинг 4400 га яқин мутахассислари учун мулоқот майдонига айланиб келган.
Форум ҳақида батафсил маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш учун www.shymkentbuild.kz
03.02.2020
18:09