Ўзбекистон ЮНВТО рейтингида 4-ўринни эгаллади
Ўзбекистон дунёнинг энг тез суръатларда ривожланаётган сайёҳлик йўналишлари йигирматалигида тўртинчи ўринни эгаллади, дея хабар қилди Британиянинг The Independent нашри БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) маълумотларига таянган ҳолда.
ЮНВТО маълумотларига кўра, йил давомида мамлакатга келган сайёҳлар сони 27,3 фоизга ошди. Биринчи ўринни Мьянма эгаллади (40,2%). Иккинчи ва учинчи ўринларни Пуэрто-Рико (31,2%) ва Эрон (27,9%) бўлишиб олди.
Ушбу рўйхатда Озарбайжон (11,4%) ва Қозоғистон (10%) ҳам жой олган, улар мос равишда 17 ва 20-ўринларни эгаллаган.
Умуман олганда, ўтган йили дунё бўйлаб саёҳатлар сони 1,5 миллиардга етди, бу 2018 йилга нисбатан 4 фоизга кўп демакдир.
Франция 90 миллиондан кўпроқ сайёҳ ташриф буюрган мамлакат бўлиб қолмоқда. Ундан кейин 83,8 миллион сайёҳ билан Испания бормоқда.
Манбаа: gazeta.uz
05.02.2020
13:41