Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишига оид
Европа Иттифоқининг Тошкентдаги Делегацияси маълум қилишича, “Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақидаги келишув” имзолангани ва Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишининг ўтиш даври жорий йилнинг 1 февралидан 31 декабрига қадар (келгусида узайтириш эҳтимоли ҳам мавжуд) давом этиши кўзда тутилган.
Ушбу давр мобайнида:
- Буюк Британияга нисбатан ҳам бошқа аъзо давлатлар каби Европа Иттифоқининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қўлланилади;
- Буюк Британия Божхона иттифоқи ва Европа Иттифоқининг ягона бозорида иштирок этишда давом этади;
- Лондон Европа Иттифоқининг савдо сиёсатига риоя қилиши ва Европа Иттифоқи божхона тарифларини қўллаши керак;
- товарларнинг келиб чиқишини аниқлашнинг кумулятив тамойили ўзгаришсиз қолмоқда.
07.02.2020
15:51