11-13 феврал кунлари Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида баҳорги агротехникалари бўйича семинар ўтказилади
11-13 феврал кунлари Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастури ва Росссия Федерациясининг молиявий к`омагида амалга оширилаётган «Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши ҳатарларига мослашиши ва барқарорлигини ошириш» ҳамкорлик лойиҳаси доирасида баҳорги Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича семинар ўтказилиши режалаштирилган.
Семинар икки блокдан иборат:
- Биринчи блок ерларни суғориш шароитлари, минерал ўғитлар билан боитиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши профилактика чоралари бўйича назарий салоҳиятни шакллантиришга бағишланади.
- Иккинчи блокда иштирокчилар мевали дарахтларни кесишда амалий кўникмаларни ўрганадилар ва бордо аралашмасини тайёрлаш қоидалари билан танишадилар.
Хусусий савдогарлар нафақат қишлоқ хўжалиги технологиялари билан боғлиқ масалаларни, балки янги боғ барпо этиш, тупроқни ҳисобга олган ҳолда кўчатлар навларини танлаш, юзага келиши мумкин бўлган иккинчи даражали совуқлар ва уларнинг таъсирини юмшатиш усуллари тўғрисида ҳам муҳокама қилиш имкониятига эга бўладилар.
Семинар ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: (97) 568-7505 Максуда Мухсинбаева
07.02.2020
17:37