Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун “Тадбиркорлик фаолияти асослари” ўқув курслари ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида 3-7 февраль кунлари “Тадбиркорлик фаолияти асослари” ўқув курслари ташкил етилди.
Мазкур ўкув-семинарда тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини йулга қуйиш истагидаги бўлган 96та нафар тингловчи иштироқ этди. Шундан, 8таси тадбиркорлар. 88таси аҳоли ва ёшлардир.
Тадбирни туман хокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари буйича биринчи ўринбосари А.Абдуразаков очди ва Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали рахбари Г.Рзаева маъруза килиб, бизнес ғоя яратиш, бошкариш ва режалаштиришгача булган жараёнларни тақдимот оркали тушунтириб берди.
Ўқув семинари доирасида Қонликўл тумани Давлат ҳизматлари маркази мутахассиси Куденов Д., иқтисодиет ва саноат булими бошлиги Пирназаров А..туман молия булими бошлиги, ва Агробанк туман филиали булими, солиқ инспекцияси, бандлик ва меҳнат муносабатлари туман булими, ЎзРТХБ республика филиали, божхона бош бошқармаси, ЎзЛиДеП аппарат кенгаши, Фавқулотта вазиялар вазирлиги Савдо-саноат палатаси республика бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси ва "Yoshlar-kelajagimiz" туман кенгаши жамғармасидан малакали мутахассислар қатнашиб ўзларининг сохаларида бўлаётган янгиликларни тингловчиларга маъруза қилишди.
Улар томонидан тадбиркорлик фаолияти бошламокчи булган йигит-кизларга хукуматимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун жорий этилаётган имкониятлардан окилона фойдаланиш учун тавсиялар берилди.
Ўқув семинарларнинг асосий мақсади ёшларнинг тадбиркорликдаги малақа ва куникмаларини ошириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.
Шунингдек, уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларига, интеллектуал ва маънавий жиҳотдан усишларига, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётда фаол иштироқини таъминлашга қаратилди.
10.02.2020
16:38