Фарғона вилоятида “Тадбиркорлик асослари” ўқув курслари ўтказилмоқда.
Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази Фарғона филиали томонидан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб қувватлаш” мавзусида 22 соатлик ўқув семинарларини ўтказиб келмоқда.
Навбатдаги ўқув семинари Фарғона вилояти Қува тумани Тиббиёт коллежида ўтказилди. Ўқув семинарининг иккинчи кунида “Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази” Фарғона филиали рахбари И.Атаисматов, Савдогарбанк бошқарувчиси Мелиев Бахриддин, Қува тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектор Каримов Эгамберди, Молия бўлими мутахассиси Қодиров Баходир, Ахоли бандликка кўмаклашиш маркази бош мутахассис Абдукаримова Умидалар қатнашиб семинар иштирокчиларига тадбиркорлик сохасида яратилаётган янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида тушунтириш беришди.
Ўқув семинарида 63 нафар махаллий тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ахоли вакиллари қатнашдилар. Семинар иштирокчилари сохага оид саволларга жавоб олдилар.
Бу каби ўқув семинарлар 14 февральга қадар давом этади ва Республика бўйлаб кенг миқиёсда ўтказилиши режалаштирилган.
11.02.2020
14:30