2020 йилги давлат дастури он-лайн муҳокамага қўйилди.
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон президенти Фармони лойиҳасини янада такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш учун жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
2020 йил Давлат дастури лойиҳаси 320 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон президентининг 2020 йилнинг 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида акс этган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар асосида ишлаб чиқилди. Унинг доирасида жами қиймати 17,5 трлн сўм ва $ 9,6 млрдга тенг лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Жамоатчилик муҳокамаларида фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари турли давра суҳбатлари, мунозаралар, очиқ мулоқотлар ўтказиш орқали қамраб олинади.
Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтиши кутилаётган муҳокамалар давомида келиб тушган барча фикр-мулоҳаза ва таклифлар натижасида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.
Муҳокамалар 20 февральга қадар давом этади.Таклиф бериш
11.02.2020
18:00