2020 йилнинг 25-26 февраль кунлари 22-Халқаро "Таълим ва Мутахассислик" кўргазмаси бўлиб ўтади
2020 йилнинг 25-26 февраль кунлари Тошкент шахридаги жойлашган Ёшлар ижод Саройида 22-Халқаро "Таълим ва Мутахассислик" кўргазмаси бўлиб ўтади
Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда.
Ўзбекистонда "Таълим ва Мутахассислик" кўргазмаси 2005 йилдан бери ўтказиб келинаётган бўлиб, 2011 йилдан буён ушбу тадбир бир йилда икки маротаба ташкил этилиб келинмоқда. Ушбу кўргазма республика аҳолисини, биринчи навбатда ёшларни олий маълумот олиш, касбга йўналтириш ва ишга жойлашиш имкониятлари тўғрисида хабардор қилиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.
Кўргазма дастури доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси, махорат дарслари, тақдимотлар ва бошқа тадбирлар ўтказилади. Кўргазмада кўплаб махаллий таълим муассасалари, шунингдек ёшларни иш билан таъминлаш агентликлари ва консалтинг компаниялар қатнашадилар.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йилги кўргазмада 40 дан ортиқ етакчи саноат корхоналари иштирок этган бўлиб, улар касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларига талабгор касбларга ишга жойлашиш учун бўш иш ўринларини таклиф этишган.
Шуни ҳам эътироф этиш жоизки, ушбу кўргазма ёшларни ва республикадаги ўқув муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш ва касбий билим ва кўникмаларни янада такомиллаштириш бўйича энг кўп ташриф буюрадиган тадбирдир.
12.02.2020
15:25