Бухоро вилоятида “Тадбиркорлик асослари” ўқув курслари давом этмоқда.
Бухоро вилоятида тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар ва янги тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлар учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази филиали томонидан “Тадбиркорлик асослари”ни ўқитиш бўйича ўтган 2019 йилда жами 49 марта ўқув семинар машғулотлари ташкил этилиб, мазкур семинарларда 1024 нафарга яқин тингловчи ўқитилди. Таҳсил олганларнинг 390 нафари ёшлардан иборат.
Мониторинг натижаларига кўра, 98 нафар аҳоли тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган бўлса, ўқув машғулотларида иштирок этган тингловчиларнинг 38 таси 6 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли банк кредитлари олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтирдилар. Тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган ва фаолиятини кенгайтирган тадбиркорлик субъектлари томонидан 487 та янги иш ўрни яратишга муваффақ бўлинди.
Навбатдаги семинар жорий йилнинг 10.02-14.02.2020 да Вобкент тумани аҳоли ва тадбиркорлари учун Вобкент туман Иқтисодиёт коллежи биносида “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш” дастури бўйича семинар ташкил этилмоқда.Семинарда Бухоро вилоят Божхона бошқармаси инспектори Мухаммедов Ихтиёр, тадбиркорлар учун Божхона божлари ва имтиёзлари, Экспорт ва Импорт операциялари мавзуларида маъруза ўтди. Вобкент туман Ёнғин Хавфсизлиги бошқармаси раҳбари Хидиров Камол Тадбиркорлар мол-мулкини техноген офатлардан сақлаш мавзусида маъруза ўтди, ҳамда Вобкент туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳуқуқ инспектори Жўраев Бахтиёр Меҳнат қонунчилиги мавзусида маьрузалар ўтишди. Семинарнинг охирида тингловчилар билан савол-жавоблар ўтказилди.Вобкент туманида 50 нафардан зиёд аҳоли ва тадбиркорлар қатнашмоқда. Бухоро филиали 2020 йилда ўқув курсида қатнашадиган тингловчилар сонини 2.5 бараварга ошириб йил давомида 5282 нафар аҳоли, тадбиркор ва ёшларни қамраб олишни режалаштирган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрель ПҚ-2897-сонли Қарорига асосан, давлат муассасаси шаклидаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил этилган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 август 602-сонли қарорига мувофиқ Марказнинг тузилмаси тасдиқланган ва асосий вазифалари белгилаб берилган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январь ПФ-5630 сонли Фармонига асосан, Марказ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда ССП деб юритилади) юритувига ўтказилган. Шу мақсадда Мараказнинг ҳудудий филиаллари ССП ҳудудий бошқармаларига кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилди.
13.02.2020
14:02