Россия Федерациясига мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш истагида бўлган экспортерлар эътиборига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2020 йилда Россия ҳудудларига юртимиздан мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш борасида ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи таркибига кирувчи вилоятларига мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш масалалари ўрганиб чиқилмоқда.
Шу муносабат билан Россия ҳудудлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича 2020 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш имкониятига эга бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектларидан ўз тижорат таклифларини 2020 йил 20 февралга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасининг expo@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Тижорат таклифида экспортга етказиб бериладиган ҳар бир маҳсулот тури бўйича ҳажми ва дастлабки экспорт учун таклиф этиладиган нархларни кўрсатилишига эътибор қаратиш лозим бўлади.
Мазкур масалада қўшимча маълумот олиш учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Аъзамов Сардорга +99878 150-60-06 (ички рақам 18-51) телефон орқали боғланиш мумкин.
13.02.2020
19:51