Фарғона вилоятида “Тадбиркорлик асослари” ўқув курслари бўлиб ўтди.
Фарғона вилоят Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси, Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази Фарғона филиали томонидан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб қувватлаш”мавзусида 22 соатлик ўқув семинарлари ўтказилди.
Навбатдаги ўқув семинари 17 февраль куни Фарғона вилояти Марғилон шахар Енгил саноат коллежида бўлиб ўтди. Ўқув семинарининг биринчи кунида “Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази” Фарғона филиали рахбари И.Атаисматов, Иқтисодиёт булими мутахассиси Э.Рахмонов, Марғилон шахар ДХМ етакчи мутахассиси Ш.Абдурахмонов қатнашиб семинар иштирокчиларига ўзларининг сохаларида бўлаётган янгиликларни маъруза қилдилар. Ўқув семинарида 73 нафар махаллий тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ахоли вакиллари қатнашдилар. Семинар иштирокчилари сохага оид саволларга жавоб олдилар. Ўқув семинари 5 кунга мўлжалланган бўлиб, семинар якунида қатнашчиларга сертификатлар берилиши кўзда тутилган.
Мазкур ўқув семинарлари Республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.
17.02.2020
15:27