Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми доирасида “В2В” форматидаги кооперация учрашуви ташкил этилмоқда
2020 йил 18 феврал куни соат 11:00 да Савдо-саноат палатаси томонидан “Халқаро бизнес маркази”нинг “Семург” конференц-залида Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми доирасида “В2В” форматидаги кооперация учрашуви ташкил этилади.
Тадбир давомида Венгрия давлатининг АКТ, қурилиш ва муҳандислик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ва енгил саноати ва бошқа йўналишлардаги ўттиздан ортиқ йирик корхоналари хамда махаллий тадбиркорлар иштирок этиши кутилмоқда.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади икки давлатлар ўртасидаги товар айланмасини ошириш, Ўзбекистон ва Венгрия давлатларининг тадбиркорларига тўғридан-тўғри савдо алоқаларини ўрнатиш учун шароитлар яратиш, инвестицион лойихаларни амалга ошириш, қўшма корхоналарни ташкил этиш хамда қўшимча ишчи ўринларини яратиш деб белгиланган.
Тадбирда қатнашиш истагини билдирганлар Ахборот хизматининг @SSP_press телеграм аккаунтига мурожаат қилишингиз мумкин.
17.02.2020
18:23