ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Анъанага мувофиқ кеча Cавдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокими иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.
Бу галги қабулда иштирок этиш мақсадида ҳафта давомида 24 нафар тадбиркорлар рўйхатга олинди. 20 нафар тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммо ва масалаларга масъуллар томонидан қабулга қадар ечим топилди.
Ишбилармон-тадбиркорлар Наргиза Зияева, Шермуҳаммад Шамсиев, Хайрулла Мамасолиев ва Собир Одиловларнинг мурожаатлари қабулда тингланди. Масалалар масъуллар иштирокида муҳокама этилди. Мурожаатлар ечими юзасидан зарурий хулосалар қилинди. Бир ҳафталик муддат билан мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги ва савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назоратга олинди.
18.02.2020
10:09