Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси ССП Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига ташриф буюрди.
2020 йилнинг 17 феврал куни Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва муҳтор элчиси жаноб Тим Торлоу Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига ташриф буюрди.
Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қ.Джамалов, бошқарма бошлиғининг ўринбосари А.Турғунов, вилоят “Ҳунармандлар уюшмаси” раҳбари Ж.Валиев ҳамда Инвестиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Боймирзаевлар иштирок этдилар.
Бошқарма бошлиғи Қ.Джамалов вилоятимиздаги кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликнинг жадал суратларда ривожланаётгани, вилоятнинг асосий ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 80 фоизи кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик улушига тўғри келишини айтиб ўтди. Бошқарма бошлиғи вилоятни инвестицион жозибадорлиги ва эркин иктисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда у ерда яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар бўйича қисқача маълумот берди. Шунингдек, Қ.Джамалов бошқарма томонидан чоп этилган “Made in Namangan”, “Наманган вилоятининг инвестициявий салоҳияти” ҳамда шаҳар, туманларнинг инвестиция потенциали акс этттирган журналлар билан таништириб, жаноб Тим Торлоуга хадя қилди.
Учрашувда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва муҳтор элчиси жаноб Тим Торлоу Наманган вилоятига ташрифидан асосий кўзлаган мақсадига тўҳталиб ўтиб, Наманган вилоятида Буюк Британия компаниялари инвестицияси мавжуд қўшма корхоналар фаолияти, уларга яратиб берилган шароитлар ҳамда Наманган вилоятининг инвестиция потенциалини ўрганиб, Буюк Британиядаги компанияларга вилоятимизда чет-эл инвесторларига яратилган шароитлар ҳақида маълумотларни етказиб, Ўзбекистон ва Буюк Британиялик ишбилармонлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш эканлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, жаноб Тим Торлоу 2020 йил 15 майда Лондонда бўлиб ўтадиган Бизнес форумга вилоятдаги тадбиркорлар делегациясини таклиф этди.
Учрашув сўнгида бугунги кунда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик янгича мазмун касб этганлигини ҳамда кейинги даврда ўзаро алоқаларни сезиларли равишда фаоллаштириш лозимлиги тўғрисида мамнуният билан таъкидлаб ўтдилар.
18.02.2020
10:26