Бугун Биринчи Халқаро авиация ва логистика форуми “Uzbekistan Aviation, Airports & Logistics Forum 2020” ўз ишини бошлади
Бугун, 19 февраль куни, Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма павилонида “Uzbekistan Aviation, Airports & Logistics Forum 2020” Биринчи Халқаро авиация ва логистика форуми бўлиб ўтмоқда.
Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ ўтказилмоқда. Шунингдек, ушбу халқаро авиация форуми ҳар йили ўтказилиши кўзда тутилган.
Ушбу тадбирнинг мақсади мамлакатга хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш, жаҳон ҳамжамиятининг авиация ва транспорт сохасидаги ислохотлар ва туризм соҳасида республикада амалга оширилаётган чора тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш ва мамлакатимизнинг турли шаҳарларининг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида маълумотлар тақдим этишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур форум 20 февральга қадар давом этади.
19.02.2020
14:15