Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
2020 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида республикамиз Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари ва Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмиталари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Миллий Гвардия Ҳарбий-техник институти, олий таълим ҳамда малака ошириш муассасалари профессор-ўқитувчилари ва етакчи мутахассислари ҳамда вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида янги авлод кадрлари малакасини ошириш тизимининг назарий ва амалий муаммолари” мавзусида Республика давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ушбу давра суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, кадрлар малакасини ошириш муассасалари фаолиятидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, тизимдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Мазкур тадбирда Савдо-саноат палата Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов ҳамда Палата ходимлари Б.Назаров, Д.Абдукодировалар иштирок этишди. Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
19.02.2020
17:14