Тадбиркорлик субъектига 450млн сўм компенсация пули ундириб берилди.
"Аббос Фрез" МЧЖ пойтахтимизнинг Олмазор туманида савдо фаолиятини амалга оширишга ихтисослашган, умумий майдони 102 кв.м эга икки қаватли бинодан эгалик ҳуқуқи асосида фойдаланиб келган.
Маҳаллий ҳокимиятнинг бу ерда тадбиркорлик мавзесини ташкил этиш ҳақидаги қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектига тегишли савдо биноси бузилишга тушган ва мулк мустақил баҳоловчининг хулосасига кўра 450 млн сўм атрофида баҳоланган.
Бузилган бино учун компенсация тўловлари тегишли мутассадилар томонидан амалга оширилмаганлиги сабабли тадбиркорлик субъекти Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига муаммони ҳал қилишни сўраб мурожаат қилган.
Савдо-саноат палатаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006-йил 29-майдаги "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида"ги 97-сонли Қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектига 450 млн сўм компенсатсия тўловларини ўтказиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб жавобгарга мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат ижобий ҳал этилмаганлиги сабабли Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъекти фойдасига компенсация тўловларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан Тошкент туманлараро судига мурожаат қилади.
Кирилтилган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирди ва тадбиркорлик субъекти фойдасига жами 450 000 000 сўм компенсатсия тўловлари ундириб берилди.
20.02.2020
13:43