Ғиждувонда ёш ҳунармандлар кўргазмаси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг биринчи йўналишида белгиланган ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш учун зарур шароитлар яратиб бериш чора-тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан ҳудудларда ёшларни ҳунармандчиликка жалб этиш борасидаги амалий ишларга кенг эътибор қаратилмоқда.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ёш ҳунармандлар кўпчиликни ташкил этади. Улар авлоддан-авлодга ўтиб сақланиб келаётган анъанавий ҳунармандчиликни ҳам ўрганмоқдалар. Шу билан бирга тенгдошларини ҳам ҳунармандчиликка жалб этиш мақсадида турли кўргазмаларда ўзлари ишлаб чиқараётган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан иштирок этадилар.
Жорий йилнинг 13 февраль куни Ғиждувон тумани ҳокимлиги биносида туманда ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёш ҳунармандларнинг кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада ёш ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқарган ҳунармандчилик маҳсулотларини намойиш этдилар.
21.02.2020
15:47